Хабарларга кўра, парижликлар италиялик ҳужумчи Мауро Икардини аргентиналик футболчига алмаштиришга тайёр. Клуб аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан Агуэрони бир жамоада кўришни хоҳламоқда.
Бундан аввал матбуотда Агуэро “Барселона”га “Манчестер Сити”дан Месси билан бир жамоада ўйнаш учун кўчиб ўтгани ва дўсти Париж клубига кетганидан сўнг “Барселона” дан кўнгли қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Қайд этилишича, Икарди ҳали Месси билан муносабатларни яхшилай олмаган.
Серхио Агуэро 17 октябрь куни Испания чемпионати доирасида “Валенция”га қарши 9-тур учрашувида “Барселона” таркибида дебютини ўтказди. Икарди эса жорий мавсумда Франция чемпионатида 11 та ўйинда қатнашди ва 3 та гол урди.
Аввалроқ “ПСЖ” “Фиорентина” дан Мбаппега ўринбосар топгани ва Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


