Ўзбекистон

Қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани туфайли ҳар жойдан ҳам гўшт сотиб олмасликка чорловчи аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ҳолат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда тегишли идора вакиллари ҳамкорлигида атрофлича ўрганилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, сўнгги олти ой давомида ҳудуддаги чорва молларида бирор бир касаллик аниқланмаганлиги, қорамоллар соғлом парвариш қилинаётгани аниқланган.

 

Бинобарин, ёлғон ва асоссиз хабар тарқатган аудиохабар эгаси Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Буюк ипак йўли” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Феруза Турсунова эканлиги маълум бўлган. Фуқаро Ф. Турсуновага ёлғон хабар бериш, ваҳима уйғотувчи асосланмаган маълумот тарқатиш учун қонунчиликда жиддий жазо борлиги тушунтирилиб, мутасадди идоралар томонидан огоҳлантирилган.

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳодисаларда 5,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

Тошкент вилоятида сохта ҳужжат ва сертификатлар билан хавфли иситиш қозонларини сотаётган тадбиркор ва газ таъминоти ходими қўлга олинди.

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

Гувоҳномалар суд қарори ижроси доирасида МИБ ходимлари томонидан ёқиб юборилган.

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ички ишлар ходимлари томонидан унинг қўлидаги пичоқни олиб қўйилиб, кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган.

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Қурилиш чиқиндиларини юқори қаватдан ташлаган ишчи жавобгарликка тортилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.