Қозоғистон трансафғон темирйўли қурилишида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди [https://t.me/sputnikuzbekistan/24398]. У бу ҳақда Қирғизистонда бўлиб Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида гапирган. Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, унинг Нур-Султон қурилиш учун зарур материаллар етказиб бериши мумкин. Шунингдек, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўли қурилишида ҳаракатланувчи таркибларни тақдим этиш режалаштирилган. Тўқаев Ўзбекистон билан транспорт соҳасида ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, икки давлатни боғлайдиган “Дарвоза-Мактарал” темирйўл тармоғи ўтказиш қувватининг 2 баробар кўпайишига олиб келади. Аввалроқ “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” йўналишида экспедиция ишлари бошланганди [https://zamon.uz/uz-to/detail/asr-loyihasini-amalga-oshirish-ishlari-boshlandi-eng-dolzarb].