Қозоғистон 12—14 октябрь кунлари Арктика ҳаво оқимининг марказида қолади, мамлакатнинг катта қисмида қор ёғиши кутилмоқда.
Республика маркази ва шарқида кўриш масофаси ёмонлашиши, қор ёғиши ва йўлларда музлаш ҳолати кузатилиши прогноз қилинган. Жануби ва жануби-шарқда ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса қор аралаш ёғингарчилик кузатилишини мумкин.
Шунингдек, республика бўйлаб шамол кучайиши, тунда ва эрталаб туман тушиши прогноз қилинган. Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида антициклон таъсирида ҳаво кам булутли бўлади, бироқ тунда ҳарорат -5, -10 даражагача пасаяди.
Қолган ҳудудларда тунда ҳарорат -2 ва -10 даражагача совийди, жанубий ҳудудларда эса тунда 5, 10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон шимолидаги Петропавловск шаҳрида эса аллақачон қор ёғган.


