1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Раҳбарият тажрибали мутахассисни олиб келиш ниятида”

Тимур Кападзе МТЖ янги бош мураббийи ҳақида гапирди.

“Раҳбарият тажрибали мутахассисни олиб келиш ниятида”

Эртага, 30 август куни мамлакатимиз мезбонлик қиладиган “CAFA Nations Cup-2025” турнири “А” гуруҳи учрашувлари старт олади. Бугун турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам иштирок этиб, терма жамоа учун янги бош мураббий келганига тўхталиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

“Биз машғулотдамиз. Кўрдик, мураббий келганини. Келишув бўлгани ҳақида хабаримиз йўқ. Бу терма жамоа, биз ватан жамоаси учун энг яхшиси бўлишини тилаймиз. Хайрли бўлсин. Бу жамоани ким бошқаришидан қаътий назар Ўзбекистон терма жамоа учун мухлислик қиламиз. Мен ҳақимда илк фикрлар билдирганларга миннатдорчилик билдираман. Барчага раҳмат айтаман.

 

Раҳбарият ҳам тажрибали ва ЖЧни кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида. ўйлайманки, бу балки яхшиликка. Биз ҳам доим ватанимиз термаси учун ёрдам берамиз. 

 

Худога шукур, менга берилган вазифани бажардим. 34 йиллик орзуни амалга оширдик. Бундан барча хурсанд бўлди. Қолгани барчаси яхшиликка бўлади. Кўряпсизлар, сўнгги  йилларда юртбошимиз томонидан футболни ривожлантириш учун барча ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз бунданда яхши бўлади”, деган Тимур Кападзе.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика