“Биз у билан деярли ярим соат суҳбатлашдик. У менга жамоада қолишини айтди. Кавани жамоамиз учун фойдали ўйинчи. Умид қиламанки, у жамоа муваффақияти учун бор кучини сарфлайди ва жамоамиздаги ёш футболчиларга ҳам ўрнак бўлади”.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли уругвайлик ҳужумчи жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Каванининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2022 йилнинг июнигача амал қилади.
Маълумот ўрнида: Эдинсон Каванига аввалроқ “Барселона”, “Севиля” ва Бразилиянинг “Коринтианс” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аввалроқ, Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришдан бош тортгани ва клуб бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


