Расман: Бензин ошди, қолган товарлар-чи?
Баъзи маҳсулотларнинг биржадаги нархи маълум қилинди.

АИ–80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 2 фоизга кўтарилди, пахта ёғи, суюлтирилган газ нархи пасайди.
Жорий йил январь ойида сотувчи корхоналар ҳар куни биржа савдоларига ўртача 4 307 тонна АИ-80 маркали бензинини қўйиб келишган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 3 022 тоннагача (30 фоизга) пасайиб кетган.
Май ойида АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 208,9 минг сўмдан 8 345,1 минг сўмгача, яъни 2 фоизга кўтарилган.
Биржа савдоларида пахта ёғининг бир тоннаси 18 051,4 минг сўмдан 17 190,3 минг сўмгача, яъни 4,8 фоизга пасайган.
Биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси учун 5 551,7 минг сўмдан 5 370,9 минг сўмгача, яъни 3,3 фоизга тушган.
Биржа савдоларида пахта толасининг бир тоннаси учун 36 858,0 минг сўмдан 35 185,3 минг сўмгача, яъни 4,5 фоизга пасайган.







