1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Рождество байрамида ер ўпирилиб одамлар чуқурга тушиб кетди

33 нафар одам чуқурга қулаган, уларнинг 12 нафари ёш болалар.

Рождество байрамида ер ўпирилиб одамлар чуқурга тушиб кетди

 

Бразилияда Рождество муносабати билан ўтлазилгсн байрам тадбирида пиёдалар йўлаги ўприлиб, ўнлаб одамлар чуқурга тушиб кетган. Бу ҳақда ТСН хабар қилди.

 

Чуқурда 21 катталар ва 12 бола бўлган. Уларнинг барчаси қутқариб олинди. Қурбонлар ва жиддий жароҳат олганлар йўқ.

 

Пиёдалар йўлагининг қулаши сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

 

Тахминларга кўра, чуқур асфальт остидаги қувурларнинг сизиб чиқиши туфайли пайдо бўлган.

 

Бундан аввал АҚШнинг Висконсин штатида ташкил этилган Рождество байрам парадида ҳайдовчи полиция томонидан ўрнатилган тўсиқларни катта тезликда бузиб, одамлар устидан босиб ўтиб кетган. Натижада 40 киши жароҳат олган, 5 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганди. Шунингдек, Уфада 38 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетгани ҳақида ҳам хабар берилган.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика