1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роман Абрамовичнинг “Бандит” лақабли самолёти сотилади

“Челси” клуби хўжайини Роман Абрамовичга тегишли Boeing 767-300ER самолёти сотувга қўйилди.

Роман Абрамовичнинг “Бандит” лақабли самолёти сотилади

 

Хабарларга кўра, самолётнинг тахминий нархи 100 миллион долларни ташкил этади. Самолёт 2003 йилда ишлаб чиқарилган, 2007 йилда фойдаланишга топширилган.

 

Самолёт ўқув зали, меҳмонлар учун 3 кишилик ётоқхона, ошхона ва меҳмонхона билан жиҳозланган. Boeing 767-300ER нинг парвоз масофаси 11 300 километрни ташкил этади. Самолёт ёнидаги қора кўзойнакни эслатувчи қора чизиқ сабабли “Бандит” лақабини олган.

 

Маълумот ўрнида: самолёт 34 нафаргача йўловчини сиғдира олади.

 

Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика