1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

“Роскачество” октябрь ойининг энг яхши смартфонлари рейтингини эълон қилди

Таҳлилда “iPhone 13” ва “iPhone 12 Pro Max” қурилмалари ўртасидаги фарқ ҳам айтиб ўтилган.

“Роскачество” октябрь ойининг энг яхши смартфонлари рейтингини эълон қилди

 

“Роскачество” мутахассислари октябрь ойининг энг яхши смартфонлар рейтингига саккизта моделни қўшди. Улар орасида – “Apple”нинг янги маҳсулотлари - “iPhone 13” ва унинг “Pro” ва “Pro Мах” моделлари энг олдинги ўринларни олган.

 

Таҳлилларга кўра, “iPhone 13”, “iPhone 13 Pro” ва “iPhone 13 Pro Max”  ишончлилиги билан сифатли смартфонларнинг топ 15 талик рейтингига кирган.

 

“iPhone 13” ҳамда олдинги авлод моделлари ўртасида дизайн ва кўплаб техник хусусиятлардаги фарқ жуда ҳам катта эмас, лекин янги маҳсулотда бир қанча ёқимли янгиликлар мавжуд”, — дейди “Роскачество” мутахассислари.

 

Шунингдек, мутахассислар “iPhone 13 Pro Max”ни бозордаги энг яхши смартфон деб аташган. Айни вақтда “Apple” нинг энг қиммат сматфон модели бўлиб турган мазкур мобил қурилма энг кучли 5 ликка ҳам киритилган. Мазкур бешликда “Sony Xperia 5 II”, “Samsung Galaxy S10+”, “iPhone 13 Pro” смартфонлари ҳам бор.

 

 “iPhone 12 Pro Мах”га нисбатан энг катта яхшиланиш, бу батарея қуввати ва батареянинг ишлаш муддатининг ошганидир”, - дейилади ҳисоботда.

 

Маълумот учун, сентябрь ойида “Роскачество” мутахассислари энг яхши арзон смартфонларни санаб ўтган. Мазкур рейтингнинг юқори ўринларида “Xiaomi Redmi Note 10s”, “Samsung Galaxy M32”, “Samsung Galaxy A12”, “TCL 20L” ва “Realme Narzo 30 5G” жой олган.

 

Бундан аввал “iPhone 13” рекорд ҳажмдаги доимий хотира билан таъминлангани, “Apple” мазкур моделларини ишлаб чиқаришни қисқартириши ҳамда Ўзбекистонда ўртача ойлик билан “iPhone 13” олиш учун қанча вақт кетиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика