1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

“Apple” “iPhone 13” ишлаб чиқаришни қисқартиради

“Apple” 2021 йил охиригача чиплар етишмовчилиги туфайли “iPhone 13” ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкин. Бу ҳақида “iz.ru” “Bloomberg”га таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Apple” “iPhone 13” ишлаб чиқаришни қисқартиради

 

 

Унда айтилишича, компания микрочиплар танқислигининг узоқ вақтга чўзилиши сабаб 2021 йилга мўлжалланган “iPhone 13” смартфонларини ишлаб чиқаришни 10 миллион донага қисқартириши мумкин.

 

14 сентябрь куни янги маҳсулотлар намойишига бағишланган тақдимотда компания йил охиригача мазкур моделдан жами 90 миллион нусхада ишлаб чиқариш ниятида эканини билдирган.

 

Эндиликда рақамлар ўзгариши муқаррар. Чунки “Broadcom” ва “Texas” компаниялари қурилма йиғилишида муҳим ҳисобланадиган чипларни керакли миқдорда етказиб беролмаяпти. Таъкидланишича, бу — пандемия туфайли 2020 йилда бошланган камомаднинг оқибати.

 

23 сентябрда “М.Видео-Эльдорадо” гуруҳининг ҳисоботи чоп этилди, унда руслар орасида “iPhone 13”га бўлган талаб “Apple”нинг олдинги моделларига нисбатан деярли икки баробарга ошгани айтилган.

 

Маълумот учун, “iPhone 13 Pro” ва “iPhone 13 Pro Мах” қурилмалари ҳақида расмий маълумотлар тарқалгач уни қўлга киритиш истагида бўлганлар сони янги моделга қизиққанларнинг 90 фоизини қамраб олган.

 

Аввалроқ “Iphone 13” рекорд ҳажмдаги доимий хотира билан таъминланиши, моделнинг янгича ранглари ҳам пайдо бўлгани ҳамда ўртача ойлик билан “iPhone 13” олиш учун қанча вақт кетиши ҳақида хабар берилганди.  

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика