1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ва Украина БАА воситачилигида маҳбус алмашинувини амалга оширди

Қайтарилганлар орасида 33 нафар ҳарбий ва 51 нафар фуқаро бор, айримлари 2014 йилдан бери ҳибсда бўлган.

Россия ва Украина БАА воситачилигида маҳбус алмашинувини амалга оширди

Россия ҳамда Украина ўртасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) воситачилигида яна бир навбатдаги маҳбус алмашинуви амалга оширилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳар икки томон ўз навбатида 84 нафар ҳарбий ходимни қайтарди.

 

Украина “Маҳбуслар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштириш штаби” маълумот беришича, қайтарилганлар орасида 33 нафар ҳарбий ва 51 нафар фуқаро бор, уларнинг айримлари узоқ йиллардан бери қамоқда бўлиб келган, жумладан, бир фуқаро 4 013 кун давомида, 2014 йилдан бери Россия назоратида бўлган.

 

Россия тарафига қайтарилган ҳарбийлар дастлаб Беларусь ҳудудида қабул қилиниб, уларга психологик ва тиббий кўмак кўрсатилмоқда. Кейин эса Россия Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасаларига юборилиши режалаштирилган.

 

Муҳим эслатиш жоизки, ушбу алмашув БАА томонидан амалга оширилган бир қатор уринишлардан бири бўлиб, жорий йилда бу тарзда юзлаб қамоқхоналардаги шахслар озод этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика