1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган ўзбекистонлик қамоққа олинди

Тергов маълумотларига кўра, у жиноий гуруҳда курьер сифатида фаолият юритган.

Россияда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган ўзбекистонлик қамоққа олинди

Россиянинг Сочи шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди.

 

Марказий округ суди қарорига кўра, у синтетик гиёҳванд моддаларни катта миқдорда сотишга урингани учун 7 йил муддатга қаттиқ тартибли колонияда жазони ўташга ҳукм қилинди.

 

Тергов маълумотларига кўра, судланувчи жиноий гуруҳ таркибида курьер вазифасини бажарган. У гиёҳванд модда партияларини қабул қилиб, уларни қадоқлаган ва кейинчалик сотиш учун яширин жойларга жойлаштирган. Гумондорга бешта ҳолат бўйича айблов қўйилди.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят фаолияти фош этилди. Суд мажлисида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди, бу эса ҳукм белгилашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика