1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияга Facebook ва Instagram қайтди

Россия фуқароларига Facebook ва Instagram’дан фойдаланишга рухсат берилди.

Россияга Facebook ва Instagram қайтди

 

Бу ҳақда Москва шаҳри Тверской суди маълум қилди.

 

Маълумки, 21 март куни Россияда Meta компанияси экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва унинг фаолияти тақиқлаб қўйилган эди. Аммо суднинг навбатдаги қарорида, фуқаролар экстремистик фаолият юритмасдан Facebook ва Instagram’дан фойдаланишига рухсат берилди.

 

“Қонунда тақиқланган фаолиятни юритмаса, юридик ва жисмоний шахсларнинг Meta компаниясининг маҳсулотларидан фойдаланиши чекланмайди”, — дейилади қарорда.

 

Аввалроқ Россиянинг 4 йирик ОАВ саҳифалари Meta’да блоклаб қўйилгани тўғрисида хабар берилганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика