1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қабр ичида қилинган жиноят

Воқеа Санкт-Петербургда бўлган.

Қабр ичида қилинган жиноят

 

Санкт-Петербургдаги қабристонларидан бирида икки киши қабр ичига гиёҳванд моддалар яшираётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармаси Fanatka.ru'га хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, полицияга қабристон ходимларидан бири қўнғироқ қилиб тунда бегона одамлар қабр ичига ниманидир яшираётганини кўриб қолганини айтади. Шундан сўнг полиция қабристонни назоратга олади.

 

Жиноятчилар қўлга олинганда эркак ва аёлнинг ёнидаги сумкасидан кўздан ёш оқизувчи газ, пичоқ ва 250 грамм синтетик гиёҳванд модда топилган. Қўлга олиш вақтида офицерлардан бири яраланган.

 

Аввалроқ уйида гиёҳванд модда ва қурол сақлаган фуқаро қўлга олингани ҳамда таниқли ҳинд актёри Шоҳруххоннинг ўғли гиёҳванд модда билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика