Жаҳон

Шоҳруххоннинг ўғли ҳибсга олинди

Шоҳруххоннинг ўғли Арян Хон NDPS  қонуни бўйича ҳибсга олинган.

Шоҳруххоннинг ўғли ҳибсга олинди

“Day.Az” Россия матбуотига таяниб хабар беришича, Болливуд супер юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли 23 яшар Арьян Хон наркотик моддалар истеъмол қилиши маълум бўлган. Арян Хон 2  октябрь куни Мумбай-Гоа йўналиши бўйлаб Cordelia Cruises кемасида саёҳат қилаётганда Наркотик моддаларни назорат қилиш бюроси томонидан ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, 2 октябрь куни Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бюроси (NCB) Мумбай соҳиллари яқинидаги Cordelia Cruises кемасида рейд уюштирган.  Арьян Хонни  тинтув қилиш жараёнида унинг ёнидан   экстази, кокаин, мефедрон вa чарас каби наркотик моддалар топилган.

Ҳозирда Арьян бир вақтнинг ўзида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонуннинг бир нечта моддалари билан, жумладан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиб олишда айбланмоқда.

Маълумотларга кўра, у вa яна икки киши - Арбаз Сетҳ Мерчант вa Мунмун Дхема ҳам сўроқ қилинган. Сўнг JJ шифохонасида  тиббий кўрикдан  ўтказилган.  Тиббий хулосалар йигит қонида  наркотик модда борлигини тасдиқлаган. Шундан сўнг "Гиёҳвандлик воситалари вa психотроп моддалар тўғрисида"ги қонуннинг 27 -моддаси бўйича айблов қўйилиб, NDPS  қонунига асосан ҳибсга олинган. Wion News хабарига кўра, Арян Хонни ҳимоя қилиш учун ўша куни Мумбайга адвокат Сатиш Манешинде  ҳам етиб келган.

-“Мумбайдаги олиб борилаётган ишлар давом этади. Агар маълумотларга қаралса, мазкур йилда 300 дан ортиқ рейд ўтказилиши керак. Бу чет эл фуқаролари, киносаноат вакиллари ёки бадавлат кишилар бўлишидан қатъи назар давом этади», —  дейди Мумбай Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бюроси (NCB) директори Самир Ванхедан.

Аввалроқ Ҳиндистонда Афғонистондан кириб келган 3 тоннага яқин героин аниқлангани  ҳақида хабар берган эдик.

 

Муножат Валиева 

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"