"Ҳудудгаз пойтахт" хабар қилишича, бугун, 20 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Бунёдобод, Янги Бунёдобод маҳаллаларидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 2 587 та хонадонларда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
1. Овқатланиш шохобчаси -1 та;
2. Нонвойхона - 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.