Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларини табриклади

“Ушбу муҳим тадбир элу юртларимизнинг умумий эзгу мақсадлари ва орзу-интилишлари муштарак эканини яна бир бор яққол тасдиқлайди”, — дейилади Президент табригида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларини табриклади

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

 

“Муҳтарам фестиваль қатнашчилари!

Қадрли дўстлар!

 

Авваламбор, Туркманистоннинг бетакрор Дашогуз шаҳрида бўлиб ўтаётган бугунги дўстлик фестивали юксак даражада ташкил этилгани учун Туркманистон Президенти ҳурматли Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовга ҳамда барча ташкилотчиларга ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

 

Ҳеч шубҳасиз, ўзаро тарихий-маданий алоқалар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги кўп асрлик биродарликнинг мустаҳкам тамал тоши бўлиб келмоқда. Чин қардошлик ва яхши қўшничилик ришталарини янада кучайтиришга қаратилган ушбу муҳим тадбир эса элу юртларимизнинг умумий эзгу мақсадлари ва орзу-интилишлари муштарак эканини яна бир бор яққол тасдиқлайди.

 

Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда барча устувор соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

 

Шу ўринда Туркманистон Президенти ҳурматли Сердар Бердимуҳамедовнинг жорий йил июль ойида Тошкентга амалга оширган тарихий ташрифи стратегик шериклигимизни янада чуқурлаштиришга катта куч ва шиддат бағишлаганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

 

Шунингдек, кўп қиррали муносабатларимизнинг юксак ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб боришида Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси муҳтарам Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедов Жаноби Олийларининг ҳам мисли кўрилмаган ҳиссаси борлигини айтиб ўтишни истар эдим.

 

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

 

Қардош халқларимиз ўртасида маданий-маърифий алоқалар йил сайин фаоллашиб боряпти, турли концерт ва фестиваллар, кўргазмалар ташкил этилмоқда, маданият ва кино кунлари ўтказилмоқда, юртимизда туркман миллий маданият марказлари ишламоқда.

 

Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси томонидан тайёрланган 100 жилддан иборат “Туркий адабиёт дурдоналари” номли асарлар мажмуасининг 10 та жилди туркман адабиёти намуналарига ажратилди. Ушбу жамланмадан Озодий, Андалиб, Махтумқули, Мулланафас, Берди Кербобаев, Хидир Деряев, Отажон Тўғон каби ўнлаб машҳур мумтоз ва замонавий шоир-ёзувчиларнинг сара асарлари жой олгани айниқса эътиборлидир.

 

Шунингдек, 2018 йилда Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига туркман халқининг буюк фарзанди, мутафаккир шоир, туркман адабиётининг ёрқин намояндаси Махтумқули номи берилиб, сўлим хиёбон барпо этилди, шоир сиймоси акс этган барельеф ўрнатилди.

 

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Туркманлар” маҳалласида жойлашган қадимий “Улли ҳовли” ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Пойтахтимиз марказида бунёд этилган “Ашхобод” боғи минглаб ватандошларимиз ва пойтахтимиз меҳмонларининг севимли гўшасига айланиб улгурди.

 

Туркманистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар учун алоҳида эътибор кўрсатиб келинмоқда. Яқинда бетакрор Ашхобод шаҳрида барпо этилган муҳташам “Тошкент” боғи эса ўзбек ва туркман халқларининг абадий дўстлиги рамзи бўлиб қолади.

 

Ишончим комилки, икки қардош ва азалий дўст элларимизнинг қалбларини бир-бирига чамбарчас боғлайдиган бу каби маданият байрамлари ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан бундан кейин ҳам изчил давом этади.

 

Фестивалнинг барча иштирокчиларига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва эзгу фаолиятларида янги муваффақиятлар тилайман”, — дейилади давлат раҳбарининг табригида.

 

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.