“Осиё ва жаҳон чемпионатларини ўзимизда ўтказиш бўйича бошланган ишларимизни давом эттириб, Тошкент шаҳрида 2024 йилгача Олимпия шаҳарчаси қурилади. Келгуси йилда Шайхонтоҳурда 2,5 минг томошабинга мўлжалланган замонавий муз саройи ишга туширилади. Янгиҳаёт туманида ёшларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида жами қуввати 2,5 минг ўринли универсал спорт комплекси барпо этилади. Янги тарихимизда илк бор шу йил декабрь ойида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. 2022 йилда дзюдо, 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатлари, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳам айнан пойтахтимизда ўтказилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев наманганлик футбол мухлислари ҳақида фикр билдиргани бўйича хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


