Спорт

Шавкат Мирзиёев: Янги тарихимизда илк бор оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда жорий йилнинг декабрь ойида пойтахтимиз илк бор оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини таъкидлади:

Шавкат Мирзиёев: Янги тарихимизда илк бор оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади

 

“Осиё ва жаҳон чемпионатларини ўзимизда ўтказиш бўйича бошланган ишларимизни давом эттириб, Тошкент шаҳрида 2024 йилгача Олимпия шаҳарчаси қурилади. Келгуси йилда Шайхонтоҳурда 2,5 минг томошабинга мўлжалланган замонавий муз саройи ишга туширилади. Янгиҳаёт туманида ёшларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида жами қуввати 2,5 минг ўринли универсал спорт комплекси барпо этилади. Янги тарихимизда илк бор шу йил декабрь ойида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. 2022 йилда дзюдо, 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатлари, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳам айнан пойтахтимизда ўтказилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев наманганлик футбол мухлислари ҳақида фикр билдиргани бўйича хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал остонасида мағлубиятга учраб турнирни тарк этди

Япония пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди.

custom img

Хусанов “Манчестер Сити”да мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогарлик қилмоқда

Саралаш босқичида жамоа футболчилари иштирок этиб, якуний уч номзод аниқланган.

custom img

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида энг кўп гол урган футболчи бўлди

Футболчи мавсум давомида 22 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

custom img

Ҳусановнинг иккинчи соврини: “Манчестер Сити” Англия Кубоги ғолиби бўлди

Абдуқодир Ҳусанов мусобақада ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

custom img

Абдулазиз Алимжонов Ўзбекистонга Осиё чемпионатидаги илк медални олиб келди

Спортчи силтаб кўтариш машқида 191 килограмм натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади.

custom img

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ–2026 олдидан тайёргарлик режаси маълум қилинди

Терма жамоа ЖЧ–2026 олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистонда "Men G'olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди.

custom img

Элдор Шомуродовнинг устози Италия жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда

Раньерининг Рим клубидаги самарали фаолияти ва катта мураббийлик тажрибаси жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида кўрилишига асос бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"