ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралади. Бу ҳақда тузилма расмий сайтига жойланган баёнотда сўз боради.
“ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлаштиришга қилинган антиконституцион ҳаракатларни қоралаб, барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиёти қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қонунийлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ҳамда кўп миллатли Ўзбекистондаги барча халқларнинг тинч-тотув яшашини сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”, – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Нукус халқаро аэропортига ҳужум қилингани ҳақида маълумот берилганди.


