1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Нукус халқаро аэропортига ҳужум қилингани маълум бўлди

Шунингдек, шаҳар маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация маркази ва ИИБ биносига ҳам ҳужум уюштирилган.

Нукус халқаро аэропортига ҳужум қилингани маълум бўлди

 

Бу ҳақда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

 

Таъкидланишича, 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган ва Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилиб, қурол-яроқлар тортиб олинган.

 

Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КАМАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жаббор-берген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.

 

Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талафотлар  етказилган.

 

Оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 245 нафар шахсга, жумладан 38 нафар ҳуқуқ - тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар   фуқаро вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан тергов ва тезкор - қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари қонунларга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини  таъминлашнинг  барча  чоралари  кўрилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика