1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганларнинг бепул асосда даволаниши бекор қилинди

Янги тартиб декабрь ойидан кучга киради.

Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганларнинг бепул асосда даволаниши бекор қилинди

 

Сингапурда декабрь ойидан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг тиббий харажатлари тўлаб берилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

 

“Ҳозирги кунда эмланмаган фуқаролар станционар даволанишга муҳтож инсонларнинг катта қисмини ташкил этади ва улар бизнинг соғлиқни сақлаш ресурсларимизга жуда катта юклама бўлиб қолмоқда”, – дейилади Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

 

Шу билан бирга баёнотда 8 декабрдан бошлаб Covid-19'га қарши эмланмаган фуқаролардан тиббий хизмат учун тўлов талаб қилиниши қайд этилган. Бу фақат 12 ёшгача бўлган болалар ва саломатлиги туфайли вакцина ололмайдиган беморлар учун татбиқ этилмайди.

 

Аввалроқ Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганлар учун янги чекловлар жорий этилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика