1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сомалида навбатдаги теракт: халқаро кучлар аскарлари ҳалок бўлди

Сомали жанубидаги портлаш оқибатида 7 нафар халқаро тинчликпарвар кучлар аскарлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Сомалида навбатдаги теракт: халқаро кучлар аскарлари ҳалок бўлди

 

 

25 сентябрь куни жанубдаги Маҳадай шаҳрида портлаш содир бўлган.  Портлашнинг асосий нишони Африка Иттифоқи аскарлари колоннаси бўлган. Ушбу терактга “Аш-Шабоб” террорчилик ташкилоти жавобгарликни зиммасига олди.

 

Террорчилар Бурундининг 7 нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилган. Шунингдек, зирҳли автомобиль йўқ қилинган.

 

“Аш-Шабоб” Сомали давлатида фаолият юритади. Ушбу гуруҳ “Ал-Қоида” халқаро террористик ташкилоти билан мустаҳкам алоқаларга эга. У Сомали марказий ҳукуматига қарши фаолият олиб боради. Бу ўз навбатида, БМТ гуманитар ёрдам беришига катта қийинчилик туғдирмоқда. АҚШ доимий равишда “Аш-Шабоб” марраларига зарба бериб келади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу гуруҳ Сомалидаги аеропортни вайрон қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика