Ўзбекистон

Сурхондарёда 15 ёшли қиз турмушга берилди

Расмий огоҳлантиришларга қарамай, жорий йилнинг 10-август куни тўй ўтказилган.

Сурхондарёда 15 ёшли қиз турмушга берилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида вояга етмаган қизнинг турмушга чиқарилгани ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йил июл ойида маҳалла раҳбари ва ижтимоий соҳа мутаассадилари 15 ёшли қизнинг ота-онаси тўй ўтказишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар топган. Текширув ўтказилиб, ота-оналарга бундай амалиётнинг ноқонуний экани ва вояга етмаган шахсларни турмушга бериш тақиқланиши юзасидан расмий огоҳлантириш берилган.

 

Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни тўй маросими ўтказилган. Натижада маросимни ташкил этган шахсларга қонунчиликка мувофиқ жарима қўлланилди.

 

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Айрим истисно ҳолларда, суд қарори билан уни бир йилга камайтириш мумкин. Бироқ 15 ёшда турмуш қуриш мутлақо ман этилади ва болаларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни зўравонлик ва мажбурий никоҳ ҳолатларидан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини таъкидлади. Агентлик бундай ноқонуний амалиётларга қатъий қарши чора кўрилишини, маҳаллий органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тизимли профилактика ишлари давом эттирилишини билдирди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"