1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Тедрос Гебреесус: “Бекор қилинган байрам бекор қилинган ҳаётдан яхшироқдир”

ЖССТ Янги йил тадбирларини бекор қилишга чақирди.

Тедрос Гебреесус: “Бекор қилинган байрам бекор қилинган ҳаётдан яхшироқдир”

 

Жаҳон соғлиқни сақлaш ташкилоти Рождество ва Янги йил байрамларини иложи борича бекор қилишга чақирди. Тедрос Гебреесус одамларни omicron' штаммининг тарқалиши фонида саёҳатлардан қочишни тавсия қилди, деб ёзади BBC. 
 

“Бекор қилинган байрам бекор қилинган ҳаётдан яхшироқдир. Биз ҳаммамиз бу пандемиядан чарчадик. Ҳаммамиз нормал ҳаётга қайтишни хоҳлаймиз. Бу  тадбирларни бекор қилиш ёки кейинга қолдириш ўзимизни ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун қабул қилиниши керак. Ҳозир байрамни  нишонлаш ва кейин мотам тутгандан кўра, ҳозир бекор қилиб, кейинроқ нишонлаш яхшироқдир”, дейди ташкилот раҳбари.
 

 

ЖССТ раҳбари, шунингдек, 2022 йилда пандемияга ҳар бир мамлакатда йил ўртасига қадар аҳолининг камида 70 фоизини эмлаш йўли билан барҳам бериш кераклигини айтди. Гебреесус  omicron' штамми дельтага қараганда тезроқ тарқалиши ва эмланган ва CОVID 19  дан тузалиб кетганларга таъсир қилиши ҳақида далиллар борлигини айтди.
 

Нидерландия Рождествони кутмасдан қаттиқ чеклов жорий қилди. Франсия ва Германия COVID' чекловларини кучайтирдилар. Лондон мери марказий майдондаги байрамларни "хавфсизлик манфаати учун" бекор қилди, Борис Жонсон ҳукумати ҳали қаттиқ чоралар кўришга қарор қилгани йўқ. 
 

Аввалроқ, ЖССТ  CоvаvахТМ' деб номланган вакцинани фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқлаган эди. 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика