“Cloudflare” тадқиқотларига кўра, Tik-Tok 2021 йилда дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган ресурсга айланди.
Tik-Tok ижтимоий тармоғи ўз ташаббуси билан 2020 йил етакчиси Googleни ортда қолдирди, — деб ёзади “Wall Street Journal Cloudflare” .
Компаниянинг йиллик ҳисоботида қисқа видеоларни кўриш ва яратиш платформаси биринчи бўлиб жорий йилнинг февраль ойида юқорилади ва август ойидан етакчилик қила бошлади.
Жорий йилда иккинчи ўринни эгаллаган йирик платформалар рўйхатида Google кейин эса Facebook ижтимоий тармоғи турибди.
Маълумот учун: Tik-Tok Хитойнинг “ByteDance” компаниясига тегишли қисқа видеоларни яратиш ва кўрига мўлжалланган дастур бўлиб, 2018 йилда пайдо бўлган. Ҳозирда у Хитойда қисқа видео иловалар сегментида етакчига айланди ва бутун дунёда машҳурликка эришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tik-Tok платформаси “доставка” хизматини йўлга қўймоқчилиги ҳамда Украинада дунёдаги биринчи Tik-Tok факультети очилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


