1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

ТикТок платформаси “доставка” хизматини йўлга қўймоқчи

Энди ТикТок орқали озиқ-овқат буюртма қилиш мумкин.

ТикТок платформаси “доставка” хизматини йўлга қўймоқчи

 

Tik Tok 2022 йил март ойидан бошлаб Virtual Dining Sonsepts билан ҳамкорликда “Tik Tok Kitchen” етказиб бериш хизматини йўлга қўяди

 

Virtual Dining Sonsepts машҳур блогерларга фақат етказиб бериш хизмати учун ишлайдиган ресторанлар очишга ёрдам беради. Масалан, компания кўмагида ишга туширилган YouTube блогерининг MrBeast ресторани уч ой ичида 1 млн дона бургер сотган.

 

Биринчи босқичда Tik Tok АҚШда 300 та, 2022-йил охирига келиб эса 1000 дан ортиқ “кўринмас” ошхоналарни очади.

 

Меню иловадаги энг машҳур рецептлар асосида тузилади. Нархлар бошқа Virtual Dining Sonsepts брендлари билан таққосланади. Масалан, MrBeast бургерининг нархи 6,99 доллардан бошланади.

 

Аввалроқ "TikTok” платформасига ўзбек тили қўшилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика