Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенникни қабул қилди.
Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонларнинг фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.
Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ ташкилий ва мазмунли жиҳатлар муҳокама қилинди.
Савдо, инвестиция, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Элчи АҚШ маъмуриятининг Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак бериш ва пандемияга қарши курашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
Минтақавий ҳамкорлик масалаларига, хусусан, «С5+1» мулоқот формати доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ва қўшни мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (УСАИД) Ўзбекистондаги миссияси директори Микела Мередит ҳам иштирок этди.