1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Толибон” тошқинлар туфайли халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

Табиий офатлар 3 минг уйни вайрон қилган.

“Толибон” тошқинлар туфайли халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

 

Афғонистоннинг айрим вилоятлари сув тошқинларидан жиддий зарар кўрди. “Толибон” ҳукумати жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўраб чиққан.

 

“Биз халқаро ҳамжамиятдан, айниқса, мусулмон мамлакатларидан, гуманитар ва хайрия ташкилотларидан яқинда юз берган сув тошқинларидан азият чеккан инсонларга ёрдам беришни ва ушбу вазиятда ҳамкорликдан воз кечмасликни сўраймиз”, – дейилади ҳукумат баёнотида.

 

Тошқинлар оқибатида 35 киши ҳалок бўлган. 65 киши жароҳатланган. 3 минг уй вайрон бўлган. Ҳукумат барча масъул ташкилотларнинг аҳолига ёрдам кўрсатишга топшириқ берган.

 

Аввалроқ Ҳиндистонда 50 киши сув тошқини қурбонига айлангани тўғрисида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика