Сўнгги уч кун ичида Ҳиндистон шимоли ва шарқида муссон ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 13 киши бедарак йўқолган.
Мамлакат шарқидаги Жҳарханд штатида Налкари дарёси тошиб, беш нафар аҳолини оқизиб кетган. Шунингдек, Одишада бўрон сабаб минглаб аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Ёмғирлар электр ва сув таъминотидаги узилишларга олиб келди.
Осиёда учинчи йирик иқтисодиётга эга Ҳиндистонда бу йил яхши ҳосил кутилган эди. Аммо офат қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарба берди.


