1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

«Толибон»нинг ичида ўзаро низолар мавжуд. Бу Афғонистондаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин

7 сентябрь куни «Толибон» янги ҳукумат тузилганини эълон қилди.

«Толибон»нинг ичида ўзаро низолар мавжуд. Бу Афғонистондаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин

 

Унинг таркибини толиблардан иборат. Ҳаракат расмий вакили, Афғонистоннинг янги маданият ва ахборот вазири Забиҳулло Мужоҳид бу вақтинчалик ҳукумат эканини маълум қилган.

 

Ҳукумат тузилганини, ҳозирча, ҳеч қайси давлат тан олгани йўқ. Жаҳон ҳамжамияти Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши шарт эканини таъкидламоқда.

 

Баъзи экспертларнинг фикрича, янги вазирлар тайинланиши ва Афғонистон олий раҳбари эълон қилиниши мамлакатда толиблар ҳукмронлиги мустаҳкамланишини англатмайди. Аксинча, ҳозирда кўпчилик «Толибон» ҳокимияти тез орада ўта заифлашиб қолишини тахмин қилмоқда.

 

Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин.

 

Биринчидан, ҳукумат Афғонистондаги барча этник ва диний гуруҳ вакилларини қамраб олмаган. Уларнинг мутлақ кўпчилиги пуштунлардан иборат. Аммо мамлакатда пуштунлардан ташқари тожиклар, ўзбеклар, хазоралар ва бошқа миллатлар яшайди. Аста-секинлик билан ноинклюзив ҳукумат бошқа этник бирликлар норозилигига сабаб бўлиши мумкин.

 

Иккинчидан, «Толибон» Афғонистондаги энг йирик сиёсий куч бўлсада, бошқа гуруҳларни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Масалан, собиқ президент Ҳамид Карзайнинг мамлакатда катта мавқеи бор. Шунингдек, у бутун дунёда улкан обрўга ҳам эга. Карзай исталган пайтда мамлакатдаги сиёсий вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин.

 

Гулбиддин Ҳикматиёр ҳам Афғонистон ҳаётида муҳим шахслардан бири. Уни Исломобод билан узоқ йиллик ҳамкорлиги бор. Баъзи хабарларга кўра, Покистоннинг у билан алоқаларига путур етган. Аммо бу қай даражада ҳақиқатлиги номаълум.

 

Учинчидан, мамлакатда фуқаролар уруши авж олиб кетиши мумкин. Бу энг хавфли сценарий. Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари енгилгани курашнинг якунланганини англатмайди. Буни Масъуднинг ўзи ҳам таъкидлаган. Унинг баёноти ортидан бутун мамлакатда намойишлар бошланиб кетди. Шунинг ўзиёқ толиблар ҳокимияти мустаҳкам эмаслигини англатади. Тўғри, Масъуд худди отаси каби йирик кучга айлана олмаслиги мумкин. Лекин турли вилоятларда партизанлик урушини олиб бориши тахмин қилиняпти.

 

«Толибон»нинг мамлакатдаги мавжуд иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал қила олиши катта сўроқ остида. Сабаби, бунинг учун уларда малакали кадрлар йўқ. Инқироз чуқурлашиши ортидан норозилар сони ҳам ортиб бораверади.

 

«Толибон»нинг ичида ҳам ўзаро низолар мавжуд. Масалан, Мулла Бародар бошчилигидаги сиёсий қанот ва “Ҳаққоний тизими” бошчилигидаги ҳарбий қанот ўртасида келажакда бўлиниш юз бериши мумкин. Бу ҳаракатнинг ички низолар гирдобига тушиб қолишига олиб келади.

 

Афғонистон учун энг мақбул лойиҳа-бу инклюзив ҳукумат тузилишидир. Бу орқали мамлакатдаги 40 йиллик урушга барҳам бериш ва барқарор ривожланиш йўлига ўтиш мумкин.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика