1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тўқаев янги иқтисодий йўналишни эълон қилди

Унинг асосий мақсади очиқланди.

Тўқаев янги иқтисодий йўналишни эълон қилди

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев 1 сентябрь куни халққа мурожаати давомида Қозоғистоннинг янги иқтисодий йўналишини эълон қилди.

 

“Бизнинг иқтисодий сиёсатимизнинг асосий мақсади — фуқароларимиз фаровонлигининг сифатли ва инклюзив ўсишидир. Янги иқтисодий йўналишнинг устувор вазифалари: хусусий тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, яъни давлат капитализмидан воз кечиш ва давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, рақобатни ривожлантириш, яъни барчага тенг имкониятларни яратишдан иборат”, – деган у.

 

Тўқаевнинг фикрича, миллий бойликнинг адолатли тақсимланиши ҳам муҳим омил ҳисобланади. Шу мақсадда у ҳашамат солиғини жорий этишни таклиф қилган. Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, қиммат кўчмас мулк объектлари, транспорт воситалари  сотиб олинганда ҳашамат солиғи солинади ва бу ўрта синф вакилларига тааллуқли бўлмайди.

 

Аввалроқ Тўқаев Қозоғистоннинг ядро хавфсизлиги тамойилига содиқлигини айтганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика