1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент кўчалари бўйлаб одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди

Ҳодиса натижасида ИИББ ходимларидан бири қорамолдан олган жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тошкент кўчалари бўйлаб одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди

Чилонзор туманида қушхонадан қочиб чиққан буқа одамлар учун хавф туғдирди ва ички ишлар ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.

 

Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хабарига кўра, тунги соатларда Бектупи маҳалласидаги қушхоналардан биридан қорамол кўчага чиқиб кетган.

 

Ҳайвон кўчага чиқгач, бир кишини сўзиб, унга тан жароҳати етказган.

 

Шу сабабли, чақирув асосида етиб келган ИИББ ходимлари буқани одамлар учун хавф туғдирмаслиги мақсадида отиб ўлдирган.

 

Мазкур ҳодиса натижасида ички ишлар ходимларидан бири қорамолдан олган жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика