1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент кўчаларида сунъий интеллектли камералар ўрнатилмоқда

Сунъий интеллект камералари 3 кунда 1700 та ҳайдовчига жарима ёзди.

Тошкент кўчаларида сунъий интеллектли камералар ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида пиёдалар йўлакларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида сунъий интеллект асосида ишловчи замонавий камералар ишга туширилди. Ҳозирча бу тизим 10 та пиёдалар ўтиш жойига ўрнатилган бўлиб, ҳайдовчилар томонидан қоидабузарлик ҳолатларини автоматик тарзда аниқлаб, маъмурий жавобгарликка тортишни таъминлайди.

 

Атиги 3 кун ичида ушбу камералар 1700 та қоидабузарлик ҳолатини аниқлаб, тегишли жарималарни расмийлаштирди.

Бу тизим пиёдани ўтказмасдан давом этган ҳайдовчиларни реал вақтда аниқлаб, автоматик тарзда жарима расмийлаштиради.

 

Келгуси ҳафталарда ушбу камералар сони яна оширилади — яна 30 та чорраҳага ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Янги тизим ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига, айниқса, пиёдалар ҳуқуқига қатъий амал қилишни талаб қилади. Чунки энди пиёда йўлагида тўхтамаслик фақат эътиборсизлик эмас — автоматик жазога олиб келадиган қонунбузарликдир.

 

Жамоатчиликда эса бу технологиялар наfaқат Тошкентда, балки бошқа вилоятлар марказларида ҳам жорий қилиниши керак, деган фикрлар билдирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика