1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ва судьяларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Судьялар Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштиргани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ва судьяларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан собиқ шаҳар судининг бир қатор судьялари ва собиқ суд раиси ўринбосари айбланувчи сифатида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

 

Уларнинг устидан Жиноий кодекснинг 231-моддаси — «Адолатсиз ҳукм, қарор ёки ажрим чиқариш» ҳамда 236-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Иш ҳужжатларига кўра, собиқ судьялар ва суд раиси ўринбосари Акмал Шукуровнинг биринчи инстанция суд ҳукмида тайинланган 8 йил 1 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига 3 йил 3 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланишида қонунийликни бузганликда гумон қилинмоқда.

 

Аввалроқ Шукуров бир нечта жиноят эпизодларида тилга олингани хабар қинганди. «The Tower» меҳмонхонаси яқинидаги можаро билан бир қаторда, ҳуқуқ-тартибот органлари унинг фирибгарликка ҳамда 2022 йилда содир бўлган бошқа бир калтаклаш ҳолатига алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Прокуратура мурожаатидан сўнг ҳужум иши Тошкент жиноят судида қайта кўриб чиқилган. Янги суд муҳокамаси якунларига кўра, Акмал Шукуров олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

2025 йил декабрь ойида Олий судьялар кенгаши ишнинг дастлабки кўриб чиқилишида иштирок этган уч нафар судьянинг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Улар Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси 1-қисмининг 2 ва 10-бандларига асосан лавозимидан озод этилган.

 

Расмий органлар ҳозирча тергов жараёни юзасидан изоҳ бермаган, фақат барча процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган тартибда олиб борилаётганини қайд этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика