Ижтимоий тармоқларда эркак киши вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабарлар кўпаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.
Унга кўра, 7 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда 1968 йилда туғилган эркак киши Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, вояга етмаган 2015 йилда туғилган қизга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


