1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб жанжаллашди

Ҳайдовчилардан бири машинага уриб зарар етказган.

Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 14 июнь куни соат 11:00 ларда Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида Лассетти ҳамда Собалт ҳайдовчиси йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган. Шундан сўнг Б.X. йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан Собалт автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.X.гa нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика