Блогер Никита Макаренко қидирув отряди фаолларига таяниб Тошкентда электр энергияси ўчирилиши оқибатида 32 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 24 июль куни Тошкент шаҳар Паркент кўчасидаги янги бинолардан бирида 32 ёшли почтачи элект энергиясидаги носозлик сабаб лифтнинг тўхтаб қолиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда.
«Паркент кўчасидаги уйларнинг бирида 24 июль куни электр таъминоти ўчирилган. Натижада почтачи у ерда қолиб кетган. Видеоёзувдан унинг лифтга кирганлиги аниқланган. Лифт юқори қаватда тиқилиб қолган. Янги бино ҳали тўлиқ тўлдирилмаган ва қўшнилар буни эшитмаган бўлса керак. Ҳеч ким унга ёрдам бермаган», — дейилади хабарда.
У 27 июль куни кечаси жонсиз ҳолда топилган. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.


