1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда машина савдоси орқали фирибгарлик қилганлар ушланди

Улар 4 нафар фуқарога автомашина сотиб, номига ўтказиб бермаган.

Тошкентда машина савдоси орқали фирибгарлик қилганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида фуқароларга харид қилинган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, “A.M.L.” МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога “Spark”, “Сobalt” ва “Nexia-3” русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишиб, фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ тўлангандан кейин автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 АҚШ доллари ва 118,5 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

 

Бундан ташқари, МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 млн сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари маълум бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика