Ўзбекистон

"Тошкентда мазутнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсири йўқ"

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

"Тошкентда мазутнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсири йўқ"

 

Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширганди. Текширув давомида корхонада асосий ёқилғи сифатида газдан, захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилаётгани, шу сабабли пойтахтни тутун қоплагани аниқланган.

 

Энергетика вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахтда "Иссиқлик электр станциялари" АЖга қарашли 11 та иссиқлик электр станцияси ва иссиқлик марказлари мавжудлигини, шулардан 6 таси (Тошкент вилоятида) қолганлари Тошкент шаҳрида жойлашганини таъкидлаб, Экология вазирлиги далилларига қўшилмаган.

 

"Мазут газ таъминотидаги босим пасайган соатларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш учун захира ёқилғи сифатида фойдаланилади. Шу билан бирга, мазутдан фойдаланиш жараёни қонун ҳужжатлари доирасида барча масъул идоралар, хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган. Мазутнинг ёниши натижасида атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш мақсадида станцияда белгиланган техник кўрсаткичларга жавоб берадиган фильтрлар ўрнатилган. Келгусида барча иссиқлик электр станцияларида қўшимча фильтрларни ўрнатиш режалаштирилмоқда, бу эса атмосферага чиқинди газларни 95 фоизгача камайтириш имконини беради", — дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

 

Таъкидланишича, корхонада ҳавога моддаларнинг чиқарилиши белгиланган меъёрий талаблардан ошмаган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.