1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда стюардессага шилқимлик қилган йўловчи қамалди

Ҳолат “Тошкент-Сочи” рейсида юз берган.

Тошкентда стюардессага шилқимлик қилган йўловчи қамалди

Маълум қилинишича, НY 686-сонли “Сочи-Тошкент” йўналиши билан учиб келган ҳаво кемасида текширув олиб борилган. 

 

Текширув давомида Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Е.Ж. ҳаво кемаси бортида бўлган вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Оқибатда у маст ҳолда “Uzbekistan Аirways” АЖ борт-кузатувчиси бўлган, 2002 йилда туғилган С.А. га нисбатан шилқимлик ва тегажоғлик қилганлиги аниқланган. 

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 187 моддаси 1-қисми ва 411- модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

 

Бугун, 7 январь куни ЖИБ Тошкент шаҳар Сергели судига ҳужжатлар тақдим қилиниб, хуқуқбузар Е.Ж.га нисбатан 5 сутка маъмурй қамоқ жазоси тайинланган.  

 

Шунингдек, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика