"Ҳудуд газ таъминот"нинг хабар беришича, Бектемир тумани, Олмос кўчасида жойлашган ўрта босим Д-57мм ер усти газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, 2022 йил 6 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Олмос ва Порлоқ кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган газ тартиблаш пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 6 май куни соат 10:00 дан 17:00 гача ушбу манзилда газ таъминоти тўхтатилади.