Дунё
|
26 Июн 09:53
296
Дунё
|
26.06.2022, 09:53
296

Туркия ўлим жазосини қайтармоқчи

Бу бўйича Президент Эрдоған таклиф киритди.

 

Туркияда 2004 йил қабул қилинган “Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги қарор қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда адлия вазири Бекир Боздағ маълум қилди.

 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған жорий ҳафтада содир бўлган ўрмон ёнғинлари ҳақида гапириб, мамлакатда ўлим жазосини қайтариш масаласининг кўтарган. Давлат раҳбарининг фикрича, ўрмонга ўт қўйган киши учун ҳукм “даҳшатли бўлиши” керак. 


Ўлим жазоси Эрдоған ҳукмронлигинг дастлабки йилларида бекор қилинган. Атайин уюуштирилган ўрмон ёнғинларидан сўнг Президент бу бўйича жазони кучайтриш кераклигини айтган.


Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Туркиянинг Мамарис ва Муғла каби курорт шаҳарларида йирик ўрмон ёнғини юз берганди. Оқибатда 4 минг гектар ҳудудга зарар етган.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ