Туркия шимолидаги Амасия шаҳри яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, камида 24 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Миллиет.
Ҳодиса Гокҳеюк ҳудудидаги Амасия-Корум автомобиль йўлида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи автобуси ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси ағдарилган. Қайд этилишича, икки жабрланувчининг аҳволи оғир. Амасия-Корум автомагистрали вақтинча ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада юздан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши қурбон бўлган.
Шунингдек, Мексикада ўтган ойда сайёҳлик автобуси тормози ишламай қолиши оқибатида ҳалокатга учраганди.


