1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Учта вилоятда коррупцион ҳолатлар аниқланди

МЧЖ раҳбари, юрисконсульт ва солиқ инспекцияси ходими қўлга тушди.

Учта вилоятда коррупцион ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Фарғона вилояти Фурқат туманида “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан МЧЖга ижарага берилган 22 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уриниш ҳолати аниқланди. МЧЖ раҳбари ва унинг шериги ҳудуддаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” мутахассиси билан биргаликда 67 минг АҚШ доллари талаб қилган вақтида ушланди.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида фаолият юритган юристконсулт ҳам қўлга олинди. У вилоят маъмурий судида кўриб чиқилаётган ишни танишлари орқали тадбиркор фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олганида ушланган.

 

Сурхондарё вилоятида эса Шурчи тумани давлат солиқ инспекцияси ходими маҳаллий тадбиркорнинг қарздорлигини ёпиб бериш баҳонасида 8 млн сўм талаб қилгани маълум бўлди. У ҳамда унга шериклик қилган шахс тезкор тадбир чоғида қўлга олиниб, ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Ушбу уч ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди ва айбланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика