
Унда айтилишича, истеъмолчилар томонидан Telegram' каналлар, шунингдек, бошқа интернет тармоқларида “UzAuto Motors”нинг автомобиль моделлари орасида оқ ранг устунлиги бўйича муҳокама олиб борилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ўртага ташланган — “Нимага икки хил рангли автомобиль ишлаб чиқаряпсиз?” саволи муҳим аҳамият касб этган.
“Биз учун истеъмолчиларнинг фикри жуда муҳим. Мижозлар томонидан кенг қўллаб-қувватланилган ушбу таклиф компания томонидан оператив тарзда кўриб чиқилди. Шундан сўнг, “UzAuto Motors” раҳбарияти блоггер ва автомобиль ишқибозларини ноодатий дизайндаги “Chevrolet Lacetti”, “Chevrolet Cobalt”, “Chevrolet Nexia”, “Chevrolet Spark” моделлари билан танишишга таклиф қилди”, — дейилади “UzAuto Motors” сайтида.
Ўзгаришлар нафақат кузов ранги, балки интерьер дизайни, диск ва логотипларга ҳам таъсир кўрсатган. Корпусдаги қарама-қарши чизиқлар, автомобиль рангига мосланган ўриндиқ дизайни, қорайтирилган ойналар ўзгаришларнинг ҳали ҳаммаси эмас.
“Аслини олиб қараганда, “Lacetti”, “Cobalt”, “Nexia” ва “Spark” автомобиль моделларининг тюнинг варианти яратилди”, — дея изоҳ билдиради компания вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “UzAuto Motors” “Spark” ва "“Lacetti” автомобилларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатгани ҳақидаги маълумот тасдиқлангани, Кушербаев Қозоғистон телеканалида “UzAuto Motors” ҳақидаги хабарга муносабат билдиргани ҳамда “General Motors” сотилган автомобилларини қайтариб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


