энг долзарб

“UzAuto Motors” ноодатий дизайндаги моделлерни намойиш қилди

“UzAuto Motors” ўз автомаҳсулотларини ноодатий дизайндаги моделлер кўринишида таништирди. Бу ҳақда компаниянинг сайтида маълум қилинди.

“UzAuto Motors” ноодатий дизайндаги моделлерни намойиш қилди

 

 

Унда айтилишича, истеъмолчилар томонидан Telegram' каналлар, шунингдек, бошқа интернет тармоқларида “UzAuto Motors”нинг автомобиль моделлари орасида оқ ранг устунлиги бўйича муҳокама олиб борилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ўртага ташланган —  “Нимага икки хил рангли автомобиль ишлаб чиқаряпсиз?” саволи муҳим аҳамият касб этган.

 

“Биз учун истеъмолчиларнинг фикри жуда муҳим. Мижозлар томонидан кенг қўллаб-қувватланилган ушбу таклиф компания томонидан оператив тарзда кўриб чиқилди. Шундан сўнг, “UzAuto Motors” раҳбарияти блоггер ва автомобиль ишқибозларини ноодатий дизайндаги “Chevrolet Lacetti”, “Chevrolet Cobalt”, “Chevrolet Nexia”, “Chevrolet Spark” моделлари билан танишишга таклиф қилди”, — дейилади “UzAuto Motors” сайтида.

 

Ўзгаришлар нафақат кузов ранги, балки интерьер дизайни, диск ва логотипларга ҳам таъсир кўрсатган. Корпусдаги қарама-қарши чизиқлар, автомобиль рангига мосланган ўриндиқ дизайни, қорайтирилган ойналар  ўзгаришларнинг ҳали ҳаммаси эмас.

 

“Аслини олиб қараганда, “Lacetti”, “Cobalt”, “Nexia” ва “Spark” автомобиль моделларининг тюнинг варианти яратилди”, — дея изоҳ билдиради компания вакиллари.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “UzAuto Motors” “Spark” ва "“Lacetti” автомобилларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатгани ҳақидаги маълумот тасдиқлангани, Кушербаев Қозоғистон телеканалида “UzAuto Motors” ҳақидаги хабарга муносабат билдиргани ҳамда “General Motors” сотилган автомобилларини қайтариб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"