Ўзбекистон

Вояга етмаганларнинг карталари учун янги чекловлар киритилди

Шубҳали пул операцияларида қатнашган банк карталари блокланади.

Вояга етмаганларнинг карталари учун янги чекловлар киритилди

Президентнинг 2025 йил 30 апрелдаги қарорига биноан, вояга етмаганлар учун банк карталарини очиш бўйича махсус талаблар ишлаб чиқилади. Энди банклар ота-оналарни фарзандлари билан боғлиқ шубҳали ёки фирибгарлик ҳаракатлари ҳақида хабардор қилиб бориш амалиётини йўлга қўяди. Бу эса ота-оналарга фарзандлари молиявий фаолиятини назорат қилишда ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, банклар ва тўлов ташкилотлари ўз мобил иловаларига антивирус тизимларини ўрнатиб, фойдаланувчи қурилмаларида зарарли дастурлар аниқланса, мижозларни огоҳлантиришади. Шунингдек, ички ишлар органлари сўровига асосан, шубҳали пул операцияларида иштирок этган банк карталари тезкорлик билан блокланади, бу эса кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширади.

 

Яна бир муҳим қадам сифатида Киберхавфсизлик маркази кибержиноятлар бўйича текширувлар натижасини баҳолаб беради. Бундан ташқари, янги ташкил этиладиган марказ эса кибержиноятларни фош этиш, тергов жараёнларидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишга йўналтирилади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"