Бу ҳақда "ru.euronews.com" нашри хабар берди.
Бағдод конференциясида иштирок этиш мақсадида Франция ва Миср Президентлари, Қатар Амири, Иордания Қироли, Қувайт ва БАА Бош вазирлари, шунингдек, Туркия, Саудия Арабистони ва Эрон ТИВ раҳбарлари иштирок этди.
Конференция очилиш маросимида Ироқ Бош вазири Мустафо ал Козимий мамлакат ҳудудини халқаро ва минтақавий низолар майдони бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди.
Олий даражадаги учрашувларда бир қанча муҳим баёнотлар берилди. Жумладан, Франция Президенти АҚШ Ироқдан кетиш-кетмаслигидан қатъй назар Франция ўз қўшинларини сақлаб қолишини айтган. Макрон бундан кўзланган мақсад —терроризмга қарши кураш эканини таъкидлаган.
Шунингдек, Қатар ва Миср раҳбарлари учрашуви ташкил этилди. Бу Икки томонлама муносабатлар яхшилангандан буён ташкил этилган илк музокаралар бўлди.
АҚШ Президенти конференцияга юксак баҳо бериб, бу орқали минтақавий тарангликни юмшатиш мумкин эканлигини қайд этди.


